1

Бухоролик 120 ёшли онахонга биометрик паспорт расмийлаштирилди

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 10:10
Бухоролик 120 ёшли онахонга биометрик паспорт  расмийлаштирилди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи Райҳон Диловага биометрик паспорт расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Паспортни расмийлаштириш ҳужжатларида Райҳон Дилованинг туғилган санаси сифатида 1900 йил қайд этилган.

"Онахон 120 ёшни, у кишининг қизлари эса 80 ёшни қаршилаган. Барчага уларнинг ёшига кириш насиб этсин!", - дейилади хабарда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1