2019 йилда 1 кг терилган пахта учун неча пул тўланиши режалаштириляпти?

ЖАМИЯТ 18.08.2019, 01:04
2019 йилда 1 кг терилган пахта учун неча пул тўланиши режалаштириляпти?

Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

  • пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 минг сўм хизмат ҳақи тўлаш;
  • пахта хом ашёсининг қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун — 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун — 1000 сўмдан, иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун — 1000 сўмдан, узун толали пахта навлари учун — 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш;
  • пахта йиғим-терими мавсумида терим отряди раҳбарлари ҳамда Сирдарё вилоятида ташкил этилаётган дала марказларининг раҳбарлари (менеджерлари)га истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Ўзбекистон Молия вазирлиги 15 сентябрга қадар эксперимент тариқасида Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини қоплаб бериш механизмини жорий этиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1