МИБ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларни аниқлади

ЖИНОЯТ 17.08.2019, 21:15
МИБ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларни аниқлади

Мажбурий ижро бюроси Қўшработ туман бўлими томонидан электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилиши, истеъмолчилар қарздорлиги камайтирилишига эришиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Бироқ, шунга қарамасдан, бу борада қатор ҳуқуқбузарликлар кузатилмоқда. Айрим “уддабурон” истеъмолчиларимиз белгиланган талабларни четлаб ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Жумладан, “Урганжи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ш. яшаш хонадонида бир дона қўлбола электр плита, бир дона кир ювиш машинаси, беш дона лампочка ҳамда бир дона телевизорни электр ҳисоблагичдан ташқари улаб, электр энергиясидан ноқонуний тарзда фойдаланиб келганлиги аниқланди. Бунинг оқибатида эса туман электр таъминоти корхонасига 962 минг сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, “Тоз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ш.К. электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига зид ҳолда ўзининг яшаш хонадонини электр ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига улаб олиб, икки дона 2 кВт.ли ва 0,75 кВт.ли сув насоси ҳамда бир дона электр плитадан фойдаланиб келганлиги оқибатида туман электр таъминоти корхонасига 1 млн. 960 минг сўмлик зарар етказган.

Бу фуқароларга нисбатан Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 101-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, етказилган зарарлар тўлиқ ундирилди.

Зарар ҳеч кимга ёқмайди. Қолаверса, қонун ҳаммага баробар, уларга амал қилган инсон эса доимо хотиржам яшайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1