1

Марказий ҳарбий округда ёш танкчилар билан тунги ва кундузги отиш машғулоти ўтказилди (Видео)

ЖАМИЯТ 16.08.2019, 16:15
Теглар: Видео
Марказий ҳарбий округда ёш танкчилар билан тунги ва кундузги отиш машғулоти ўтказилди (Видео)

Кеча, 15 август куни Марказий ҳарбий округ ҳарбий қисмларида хизмат қилаётган ёш танкчилар билан Ўзбекистондаги биринчи рақамли «Каттақўрғон» полигонида кундузги ва тунги нишонларга ўқ отиш машғулоти ўтказилиб, жанговар техникаларда тактик ҳаракатлар амалга оширилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Кундузги ва тунги нишонларга ўқ отиш машғулотида жорий йилда муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, шартнома бўйича хизматга қолган ёш танкчилар Т-72 жанговар танкига ўрнатилган ствол ҳамда 14,5 ммли пулемётидан машқ бажаришди.

Шунингдек, ёш ҳарбийлар ўқув йиғини давомида дала майдонида жанговар техникани моҳирона бошқариш, отиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа ҳарбий фанлар бўйича амалий кўникмага эга бўлишмоқда.

Маълумот ўрнида, 2Х35 маркали кичик калибрли ўқ отар қуроли Т-72 жанговар танкидаги асосий 125 ммли тўп ичига ўрнатилиб, ўқ-дори кам сарфлаб, самарали отишни ўргатишдан иборат. Ушбу босқичдан сўнг асосий тўпдан амалий отиш машқлари ўтказилади.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1