1

Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликлари аниқланди

ЖИНОЯТ 16.08.2019, 12:13
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликлари аниқланди

Қорақалпоғистонда 12.8 млн. сўмлик, Тошкентда 15.1 млн сўмлик товар-моддий бойликларнинг божхона назоратидан яширилгани фош қилинди. Андижонда эса...

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқда.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Телеграмдаги расмий ахборот канали орқали хабар берди. хабар берди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут ота” чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан кириб келган хорижий давлат фуқароси Б.Х. бошқарувидаги “KIA Sportage”автоуловини белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтазишди.

Натижада, автомашина юкхонасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 12,8 миллион сўмлик 32 қути биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари фуқаро И.Н.нинг божхона қоидабузарлигини ўз вақтида фош этишди.

Қўшни мамлакатдан кириб келар экан,ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 37,8 миллион сўмлик
кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам яна бир қонунбузарнинг қилмишига ўз вақтида нуқта қўйилди.

Яъни, хорижий мамлакатдан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган умумий қиймати 20 500 АҚШ долларига тенг бўлган карниз ва пардаларнинг контейнерлардаги миқдори билан ҳужжатлардаги мутаносиблиги текширилди.

Текширув жараёнида, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 15,1 миллион сўмлик жалюзи ва пардалар учун мўлжалланган матолар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1