Долзарб мавзулар Фото

Дональд Трамп Хитой маъмурияти олдига янги шарт қўйди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 16.08.2019, 11:53

Пекин Вашингтон билан савдо келишувига эришмоқчи бўлса, Гонконгдаги вазиятни зудлик билан ҳал этиши зарур. Бу ҳақда Ntdtv.ru телеканали хабар берди.

АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Твиттер саҳифасида Хитой раҳбари Ци Цзиньпинга қаратилган пост қолдирди. “Борди-ю, Си жаноблари Гонконгдаги муаммони тез ва инсоний йўллар билан ҳал этишни ҳохласа, у буни уддалайди. Бунга менинг ҳеч қандай шубҳам йўқ”, деб таъкидлади Дональд Трамп. У шунингдек, Си Цзиньпин билан шахсан учрашуви мазкур муаммони ечишга ёрдам беришини маълум қилди. Бир неча ҳафтадан буён Гонконгда экстрадиция тўғрисидаги қонун лойиҳасини бекор қилишни талаб этиб, кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Шу билан бирга намойишчилар эркин сайловлар, кўпроқдемократик эркинликлар берилишини ва Гонконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам истеъфосини талаб этишмоқда. Намойишлар вақтида полиция билан қақшатғич тўқнашувлар кузатилмоқда. Ҳудуд аҳолиси полиция томонидан ҳаддан ташқари кўп куч ишлатилаётганидан шикоят қилмоқда. АҚШ давлат департаменти Гонконг чегараси бўйлаб, Хитой ҳарбий кучлари жойлаштирилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиши ортидан “чуқур ташвишда” эканлигини маълум қилган эди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии