1

Таиланддаги чемпионатда 9 та медални қўлга киритган спортчиларимиз юртга қайтди

ЖАМИЯТ 15.08.2019, 14:22
Таиланддаги чемпионатда 9 та медални қўлга киритган спортчиларимиз юртга қайтди

Жорий йилнинг 9-12 август кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган “Жиу-житсу Таиланд Гран-при очиқ чемпионати”да Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар спортчи таркибида муносиб иштирок этди ва 9та (2та олтин, 3та кумуш, 4та бронза) медалга сазовор бўлди.

Шу жумладан, жамоа таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари 3та медал (К.Усмонов – 1та олтин, 1та бронза; И.Хасанов – 1 та кумуш)ни қўлга киритди.

Айтиб ўтиш жоиз-ки, ушбу халқаро мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этган 40дан ортиқ давлатларнинг жамоалари орасида бизнинг терма жамоа 7-ўринни эгаллади.

Юртимизга қайтиб келган спортчиларимиз И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинди.

Нафосат Зафарова, Миллий гвардияси матбуот хизмати етакчи мутахассиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1