1

Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

ЖИНОЯТ 15.08.2019, 14:02
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Айрим фуқаролар фойдаланган энергия ресурслари учун тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган бўлса, айримлари эса тўғридан-тўғри ноқонуний йўллар билан фойдаланишни ўзларига маъқул кўришди.

Лекин қинғир ишни қийиғи чиқади, деган нақл борлигини хамма яхши билади.

Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида айримхонадонларда электр энергисидан ўғрлик йўллари билан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланиб, қоидабузарлик далолатномалари расмийлаштирилган вахонадонлар электр тармоғидан ажратилган.

07.08.2019 йил куни Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими биносида мана шундай фуқароларнинг 9 нафарига нисбатан Улуғнор тумани маъмурий судининг сайёр суди бўлиб ўтди.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида етказилган 8 млн. 167 минг сўм зарарларни ундириш ва 5 млн. 412 минг 480 сўм маъмурий жарималар қўллаш ҳақида суднинг қарорлари чиқарилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, ушбу қоидабузар 9 нафар фуқаролар электр тармоғига қайта уланишлари учун энди энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида тўлов қилишлари хам керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1