1

40 нафарга яқин болажонларга 16 турдаги ўқув қуроллари совға қилди

ЖАМИЯТ 15.08.2019, 13:13
40 нафарга яқин болажонларга 16 турдаги ўқув қуроллари совға қилди

Тошкент ҳарбий округи Қўшинлари Қўмондонлиги томонидан Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларига совғалар улашилди.

Юқори қўмондонлик вакиллари томонидан 40 га яқин болажонларга 16 турдаги ўқув қуроллари билан тўлдирилган сўмкалар ва бадиий китоблар топширилди.

Тошкент ҳарбий округи кўплаб жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, уларга доимий моддий ва маънавий кўмак бериб келади. Хусусан, маҳалла кесимида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва уларнинг фарзандлари билан турли маънавий маърифий тадбирлар, экскурсиялар уштириб келинмоқда.


Бугунги тадбирда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманига қарашли “Катта Қорасув”, “Шукур Бурхонов”, “Чимён”МФЙ раислари ҳамда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилаётган ота-оналар фарзандлари билан иштирок этди.

– Ушбу муҳим ташаббуснинг бош мақсади кам таъминланган оила фарзандларини рағбатлантириш орқали билим олишга ундаш, – дейди “Катта Қорасув” маҳалласи раиси Наима Жабборова. – Тошкент ҳарбий округи билан бир неча йиллардан бери ҳамкорлик қиламиз. Қўмондонликнинг ушбу ташаббуси янги ўқув йили арафасида турган болажонларни бағоят хурсанд қилди. Ушбу навниҳоллар ўзларига берилган юксак эътиборни келгусида ўз билим ва ютуқлари билан албатта кўрсатишади.

Тадбирнинг бадиий қисмини Чирчиқ гарнизони маънавият ва маърифат маркази ансамбли жамоаси ўзининг куй-қўшиқлари билан очиб берган бўлса, “Навқирон” гуруҳи вакиллари ўз чиқишлари билан барчага табассум улашди. “Умид” рақс ансамбли томонидан ижро этилган рақслар эса рақсларга уланди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1