1

15 августдан пойтахтдаги автобус ва метроларда йўлкира нархи ошди

ЖАМИЯТ 15.08.2019, 12:39
Теглар: Автобус
15 августдан пойтахтдаги автобус ва метроларда йўлкира нархи ошди

15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 200 сўмга оширилиб, 1400 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда tashtrans.uz хабар қилди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метрода йўлкира ҳақини 16,7 фоизга ошириш ҳамда уни ҳар бир сафар учун 1400 сўм миқдорида белгилаш ҳақида таклиф киритган. Бунда ойлик йўл карточкалари нархи ҳозирги даражада сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорга келинган.

Иш ҳақининг ошиши ва ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмларига нархларнинг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортида йўқотишларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 августгача йўлкира ҳақи 1200 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган, ўшанда ҳам йўлкира нархи 200 сўмга кўтарилганди.

Шарҳлар

Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
"Тошшаҳартрансхизмат" янги — автобуснинг олд эшигидан кириб, орқа эшигидан чиқиш тартибига изоҳ берди

27.05.2022, 08:34

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус (электробус)га чиқишда унинг олд эшигидан, тушаётганда эса орқа эшиклардан фойдаланиш тартиби жорий этилди."Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати...
Эквадорда автобус жарликка қулаб кетди. Қурбонлар бор...

19.10.2021, 08:01

Эквадорнинг Чимборазо вилоятининг марказий ҳудудида йўловчи автобус жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аhora Mismo агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1