Долзарб мавзулар Фото

Грецияда ўрмон ёнғини давом этмоқда (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 14.08.2019, 17:12

Катталиги жиҳатидан Грециянинг иккинчи энг йирик ороли Эвбееда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ёнғиндан чиқаётган қуюқ тутун 110 км узоқликда жойлашган пойтахт Афина ҳудудига қадар етиб келди.

Айни дамда оролнинг марказий қисмида фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган. Бу ерда қарағай ўрмонлар ёнмоқда. Айни дамда аланга 11 километрдан ортиқ ҳудудга тарқалиб улгурган. Ҳудудда эсаётган ўзгарувчан кучли шамол эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Ҳозирга қадар 4 та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган. Алангани бартараф этишга 200 дан ортиқ ўт ўчирувчилар, махсус техника ва авиация жалб этилган. Қурғоқчил ёз ойларида Греция доимий равишда ўрмон ёнғинларидан азият чекади. Ўтган йили июль ойида рўй берган ёнғинлар 100 нафардан ортиқ инсон умрига зомин бўлган эди.



Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии