1

БМТ сайёрамиз аҳолиси қариб бораётганини маълум қилди

ДУНЁ 14.08.2019, 17:06
БМТ сайёрамиз аҳолиси қариб бораётганини маълум қилди

Ҳозирги кунга келиб, тарихда икл маротаба сайёрамиздаги қариялар болалар сонидан ортиб кетган.

Ташкилот маълумотларига кўра, инсоният тарихида илк маротаба Ер юзида 65 ёшдан ошган одамлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда ўртача умр кўриш кўрсаткичи сезиларли даражада ошди. Бироқ дунёнинг аксарият давлатларида фарзанд кўриш камайиб кетди. Бугунги кунда сайёрамизда 705 миллион нафар қариялар мавжуд. 4 ёшгача бўлган болалар сони эса 680 миллионни ташкил этмоқда. Ўртача умр кўриш давомийлигининг узайиши инсониятнинг катта ютуғи, бироқ олимларнинг таъкидлашича, қариялар сонининг ортиб бориши қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради.

Мутахассисларнинг фикрича, сайёрамиз аҳолиси қаришда давом этади. 2050 йилга келиб, 65 ёш ва ундан катта бўлган аҳоли сонининг улуши деярли 16 фоизга ортади. Бу эса 5 ёшгача бўлган болалар сонидан икки маротаба ортиқ деганидир. Демографларнинг таъкидлашича, 1960 йилда бир аёлга ўртача 5 нафар бола тўғри келган. Бугун орадан 60 йил ўтиб, эса бу кўрсаткич 2,5 нафар болага тушиб кетган. 1960 йилда одамлар ўртача 52 йил умр кўришган бўлса, 2017 йилга келиб эса ўртача умр кўриш давомийлиги 72 ёшга қадар кўтарилган. Ёш ўтган сари одамлар янда кўпроқ ресурсларга эҳтиёж сезишади, бу эса ўз навбатида соғлиқни сақлаш ва пенсия тизимига бўлган босимни кучайтиради. Туғилишнинг камайиб кетиши сайёрамиз аҳолисининг қаришида асосий омил сифатида эътироф этилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1