1

Олимлар Эбола вирусига қарши самарали дори воситасини яратишди

ДУНЁ 14.08.2019, 17:01
Олимлар Эбола вирусига қарши самарали дори воситасини яратишди

Янги дорилар беморлар яшаб қолиш эҳтимолини 90 фоизга қадар оширади. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Америкалик мутахассислар яратган янги иккита дори воситаси бемор томири орқали юборилади. Антителалар Эбола вирусига қарши ҳужум қилиб, уни зарарсизлантиради ҳамда ҳужайралардан ҳужайрага тарқалишининг олдини олади. Янги дори воситалари бундан бир йил аввал Эбола эпидемияси тарқалишни бошлаган Конго Демократик Республикасида синовдан ўтказилди. 9 ой давом этган тажрибаларда 4 та дори воситаси синаб кўрилди. Уларнинг иккитаси эса самарасиз бўлиб чиқди.

Янги дори воситаларидан Конго демократик Республикаси шифохоналарида Эболани даволашда фойдаланилади. Олимларнинг таъкидлашича, касалликнинг эрта босқичларида шифохоналарга мурожаат этган беморларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи анча юқори. Борди-ю, беморлар зудлик билан шифохонага келмаса, даволаш самарадорлиги пасайиб кетади. Эслатиб ўтамиз, Эбола эпидемиясининг тарқалиши билан боғлиқ энг йирик ҳолат Ғарбий Африкада 2014-2015 йилларда кузатилган бўлиб, касаллик 11 000 нафар инсон умрига зомин бўлган эди. Конгода кузатилаётган жорий йилги эпидемия эса 1800 нафарга яқин одамни ҳаётдан олиб кетди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1