1

Ўзбекистонлик миномётчилар халқаро танловни бронза медали билан якунлади

ЖАМИЯТ 14.08.2019, 11:09
Ўзбекистонлик миномётчилар халқаро танловни бронза медали билан якунлади

Кеча, 13 август куни Қозоғистоннинг “Отар” базаси полигонида миномётчилар ҳисоби ўртасида ўтказилган “Артиллерия олови усталари” халқаро танловининг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Энг яхши натижани эса мезбон — Қозоғистон жамоаси кўрсатган бўлса, иккинчи ўрин Россияга насиб этди.

Танлов босқичлари: “Индивидуал пойга”, “Тунги спринт” ва “Эстафета”. Техникалар: 120 миллиметрли 2Б11 миномёт, кўп мақсадли енгил тягач ва зирҳланган МТ-ЛБ машинаси. Танловда Арманстон, Беларусь, Венесуэла, Озарбайжон, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари биринчилик учун ўзаро курашди.

Ўзбекистонлик миномётчилар 1- ва 2-босқичлардаги натижаларига кўра, Озарбайжон ва Беларусь жамоалари билан бир қаторда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган эди. Сўнгги “Эстафета” босқичида эса Қозоғистон ва Россия жамоалари биринчи ва иккинчи ўринда бўлиб олди. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар эса кучли учликка киришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, кеча, 13 август куни Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи дивизионидаги ярим финал баҳсларида ажойиб натижа кўрсатиб, финалга йўл олди. Ўзбекистонлик танкчилар 24 та имкониятдан 10 та нишонни яксон қилди.

Жорий йилда илк бор иштирок этган ўзбекистонлик танкчилар иккинчи дивизионнинг 15 август куни бўлиб ўтадиган финал баҳсларида биринчилик учун курашади. Биринчи дивизион ғолиблари эса 17 август “АрМИ—2019” халқаро армия ўйинларининг ёпилиш кунида аниқланади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1