Солиқ қарзи учун хатланди

ЖИНОЯТ 14.08.2019, 09:53
 Солиқ қарзи учун хатланди

Боёвут туманлаларо иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан карздор Боёвут туманлараро “Боёвут пилла” МЧЖдан ундирувчи Боёвут туман ДСИ фойдасига жами 347 551 000 сўм солиқ қарзи ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими давлат ижрочиси томонидан юқоридаги қарздорликни ундириш мақсадида қарздор “Боёвут пилла” МЧЖга тегишли бўлган Боёвут шахарчаси Маданият махалласи худудида жойлашган “Идора ва ёрдамчи бинолари” биноси хатланган ҳамда “Гулистон баҳолаш Консалтинг” МЧЖ томонидан тапқдим этилган хулосага асосан 1 104 700 149 сўмга баҳоланган.

Ҳозирда мазкур мол-мулклар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукционга савдога чиқарилди. Келгусида сотувдан тушган пул маблағлари солиқ қарздорлиги учун йўналтирилади. Боёвут туман бўлими давлат ижрочилари томонидан давлат фойдасига ундирувларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1