1

Ўзбекистонда туристик стартап ёки бизнес-ғоя учун 100 миллион сўмгача грант берилади

ЖАМИЯТ 13.08.2019, 18:54
Ўзбекистонда туристик стартап ёки бизнес-ғоя учун 100 миллион сўмгача грант берилади

Ўзбекистонда туризм соҳасида инновацион бизнес-ғоя ва стартаплар таклиф қилган муаллифларга 100 миллион сўмгача (лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда) грант маблағ берилади.

Бу ҳақда Президент шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармонида айтиб ўтилган.

Мазкур грант маблағлар қизиқарли бизнес-ғоялар муаллифларига ва уларни амалга оширувчиларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Саёҳлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Фонди маблағлари ҳисобидан етказиб берилади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бир ой мобайнида сайёҳлик йўналишидаги инновацион ғоялар, бизнес режалар ва стартапларни тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1