1

​Инқилобий ечим: Ўзбекистонда хорижий авиаташувчилар чартер рейсларига субсидия берилади

ЖАМИЯТ 13.08.2019, 18:01
​Инқилобий ечим: Ўзбекистонда хорижий авиаташувчилар чартер рейсларига субсидия берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил 1 январдан туризм соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг ёки авиаташувчиларнинг Ўзбекистонга чартер рейслари учун компенсация тўланади.

Компенсация тўлови Ўзбекистон республикаси Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Сайёҳлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Фонди томонидан тенг миқдорда тўлаб берилади.

Компенсация миқдори ҳар бир чет эллик сайёҳ учун мамлакат ҳудудида беш марта тунаш шарти билан 20 АҚШ доллари, қишги мавсумда (20 ноябрдан 20 февралгача) – 50 АҚШ долларини ташкил қилади.

«Бу чора-тадбирлар МДҲда биринчи марта жорий қилинмоқда, – дея таъкидлади бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов. – Биз Ўзбекистонга чартер рейслари имкони борича кўпроқ амалга оширилиши тарафдоримиз. Бу туризм соҳасидаги жадал илдамлашга замин яратади».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1