Илк маротаба Куч тузилмалар ҳамкорлигида махсус ўқув машғулотлар ўтказилди (Видео)

ЖАМИЯТ 13.08.2019, 17:36
Теглар: Видео
Илк маротаба Куч тузилмалар ҳамкорлигида махсус ўқув машғулотлар ўтказилди (Видео)

Биринчи маротаба Халқаро аҳамиятга эга М39 йўлидаги “Зарафшон” автомобиль ва темирйўл кўпригида Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамкорлигида катта масштабдаги тунги ва кундузги ўқув машғулотлари якунига етди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг моддий-техник таъминоти бўйича ўринбосари раҳбарлигида ўтган 3 босқичдаги махсус ўқув машғулотларнинг биринчи куни “Зарафшон” темирйўли кўприги яқинида 300 метр масофада ҳаракатдаги поезд шартли равишда портлатилди. “Зарафшон-Жонбой” йўналишида 3711 км. ПК9 нуқтасидаги жуфт йўлда тунги соат 02.30 да содир бўлган ҳолатни ўрганиш ва тезкор чоралар кўриш мақсадида, ИВВ ва ФВВнинг тезкор гуруҳлари етиб келди. Қисқа фурсат да хавф бартараф этилди. Издан чиққан вагонни рельсга қўйиш учун 350 тоннали кран ишга тушди. Ёнғин ўчирилди. Ярадорлар қутқарилиб, жой яна бир бор махсус кўрикдан ўтказилди.

2 босқичда тегишли Кучишлатар тузилмаларнинг тезкор бўлинмалари зиммасига Халқаро аҳамиятга эга М39 йўлдаги “Зарафшон” автомобиль кўпригига ўрнатилган минани зарарсизлантириш ҳамда йўқ қилиш вазифаси юклатилди. Дастлаб, минани ўрнатган шахслар жойлашган объект аниқланиб, уларни қўлга олиш бўйича йиғма махсус гуруҳ тузилди.

Юздан ортиқ хавфли миналарни зарарсизлантирган “Жасорат” медали соҳиби, Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси отряд командири ўринбосари подполковник Жонибек Нуримов “Телегроп” русумли роборти ёрдамида миналарни музлатиб қўйди. Яъни роборт машина орқали портловчи воситанинг ишчи ҳолати тўхтатилиб, йўқ қилинди.

Ушбу ўқув машғулотларнинг 3-босқичи Самарқанд ҳарбий ҳаракатлар бўлими томонидан ўтказилиб, ҳарбий техникаларни ва моддий воситаларни темирйўл поездига юклаш ва ташиш каби тадбирларини ўз ичига олди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1