Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (Видео)

ДУНЁ 13.08.2019, 17:27
Теглар: Видео
Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (Видео)

Британия фуқаролари илк зарурий маҳсулотларни оммавий равишда сотиб олишни бошлади. Мамлакат аҳолиси Брексит жараёнига тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар бермоқда.

Экспертлар маълумотларига кўра, қироллик аҳолиси сўнгги ойлар мобайнида озиқ-овқат, ичимлик ва дори-дармон заҳирасини тўлдириш учун 4 миллиард фунтдан ортиқ маблағ сарфлашган. Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкинлигини ҳозирча ҳеч ким аниқ билмайди. Янги сайланган мамлакат Бош вазири Борис Жонсон жорий йилнинг 31 октябрига қадар мамлакатни Европа Иттифоқи таркибидан олиб чиқишга ваъда берган. Бунда у Брюссел билан мазкур масалада келишувга эришиладими, йўқми бунга аҳамият бермаслигини таъкидламоқда.

Жонсоннинг “Брексит” масаласида ўзининг кескин позициясига эга эканлиги барчага маълум. Ҳозирда экспертлар ва бизнес вакиллариинг мазкур масалада хавотирлари ортиб бормоқда. Айримлар "Брексит"нинг оқибати жуда хавфли бўлишини ҳам таъкидлашмоқда. Мазкур жараён билан боғлиқ асабий ҳолат эса фонд биржалари ва валюта бозорига ҳам таъсир этмоқда. Якунланган ҳафтада фунт курси еврога нисбатан 2016 йилдан бери энг паст даражага тушди. Айнан шу йили мамлакат аҳолиси Европа Иттифоқи таркибидан чиқишга овоз берган эди. Англия банки раҳбари “қаттиқ Брексит” жараёни мамлакат иқтисодиёти учун ҳақиқий шок бўлишини таъкидламоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1