1

Электр энергияси учун олти ярим миллиард сўмдан зиёд пул маблағлари ундирилди

ИҚТИСОДИЁТ 13.08.2019, 12:05
Электр энергияси учун олти ярим миллиард сўмдан зиёд пул маблағлари ундирилди

Республика бўйича 8 950 нафар истеъмолчиларга нисбатан техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, 20 245 928 кВт.с. сарфланган электр энергия учун улардан 6 582 662 613.74 сўм миқдорида пул маблағлари ундирилди.

Электр энергияси истеъмолчилари томонидан қувват коэффициентининг норматив қиймати таъминланмаслиги, яъни истеъмол қилинган энергия ҳақи тўланмаслиги оқибатида электр энергиясини ишлаб чиқиш ва узатишда йўқотишлар меъёридан ортиб кетмоқда. Бу борада “Ўзэнергоинспекция” ҳудудларда истеъмолчилар иштирокида ўқув семинарлар ташкил этиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Бундан ташқари истеъмолчилар томонидан реактив қувват компенсация қилинмаслиги, яъни электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида электр тармоқларида қўшимча юкламалар ортиб, тизимда кучланиш меёридан пасайишига олиб келмоқда. Бу ўз-ўзидан электр узатишга ишонч йўқолиши, тармоқлардаги авария ҳолатларининг ортиб кетишига сабаб бўлади.

Бундай оқибатларнинг олдини олиш мақсадида инспекция томонидан шу йилнинг сўнгги уч ойи давомида республика бўйича 7 470 та истеъмолчиларга кўрсатма хатлари юборилган ва уларнинг 1 821 нафари томонидан реактив қувватни компенсация қилиш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида электр энергиясини узатишдаги технологик йўқолишларни 1 970 134 кВт.с.га камайтиришга эришилди. Такрорий берилган кўрсатма ва огоҳлантиришлар сони 2 638 тани ташкил этиб, шулардан 223 нафар истеъмолчи ишни тўғри ташкил этгани натижасида 527 785 кВт.с. электр энергиясини тежашга эришилди.

Агар таққослаб кўрадиган бўлсак, ушбу тежалган электр энергияси Тошкент шаҳрида бир суткада истеъмол қилинувчи электр энергияси миқдорини ташкил этади ёки бошқача қилиб айтганда бу миқдордаги электр қуввати билан бир мактабгача таълим муассасасини ўртача ярим йил таъминлаш мумкин бўлади.

Кўрилган муддатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилинган ҳужжатлар сони 34 тани ташкилд қилди. Шулардан 6 нафар истеъмолчи компенсация ишларини қайта ташкил этганлиги натижасида 32 119 кВт.с. электр энергияси тежалди.

Масалан, Андижон туманидаги истеъмолчилар “Ирмаш плюс” МЧЖ томонидан 3 687 кВт.с., “Узтонгхонг” АЖ томонидан 9 557 кВт.с., “Хорсеповер” МЧЖ томонидан 2 100 кВт.с., “Узсемюнко” АЖ томонидан 1 447 кВт.с. ва “Транссервиссавдо” МЧЖ томонидан 700 кВт.с. электр энергияси тежалган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларини бажариш мақсадида истеъмолчилар томонидан ҳисоб-китоб даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан қувват коэффициентининг амалдаги қийматини пасайтиришга йўл қўйилганлиги тўғрисида “Ўзэнергоинспекция”нинг тасдиқловидан сўнг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр энергияси йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларига кўра истеъмолчилардан маблағлар ундириб келинмоқда.

Масалан, биргина шу йилнинг май ойида республика бўйича 8 950 та истеъмолчидан 20 245 928 кВт.с. электр энергияси учун 6 582 662 613.74 сўм миқдорида тўлов ундирилди. (Масалан, "Roots Business" МЧЖ - 72 325 845 сўм, "Ўзкабель" ОАЖ ҚК - 13 570 007 сўм, "Anglesey Food" ИЧЖ ШҚК - 20 620 307 сўм, "Poytaxt Non" МЧЖ - 5 044 771 сўм, “Завод махсус полимер” МЧЖ ШҚК - 5 022 925 сўм, ДП ЛМЗ - 24 473 809 сўм.)

Инспекция ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўтказган текширувлар натижасида электр энергиядан фойдаланишлар бўйича кунга қадар 377 та қоидабузарлик аниқланган. Етказилган зарарлар бўйича 11 576 596 958 сўмга қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Жумладан Қашқадарё вилоятидаги истеъмолчи “Ислом Мухтор Ҳамкор” МЧЖга 124 222 250 сўм ва июль ойида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Чирчиқ туманларида ўрганиш ўтказилганда “Сардор Капитал Люкс” МЧЖ, якка тартибдаги тадбиркор Усманов Абдумалик Абдумуталович, 3 ва 6-сонли Давлат нотариал идораси, фуқаро Д.Абдуллаев, М.Мўминовга тегишли ғишт қуйиш майдончасидаги насос электр тармоғига рухсатсиз улангани аниқланди. Ушбу истеъмолчилар электр тармоғидан узилди ва тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар керакли бўлимларга топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1