1

Оққўрғонлик ота 223 миллион сўмдан ортиқ алимент пулини олдиндан тўлади

ЖАМИЯТ 13.08.2019, 09:00
Оққўрғонлик ота 223 миллион сўмдан ортиқ алимент пулини олдиндан тўлади

Мажбурий ижро бюроси Оққўрғон туман бўлим иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан, қарздор Тошкент вилояти Оққўрғон тумани яшовчи фуқаро Э.Тўлагановдан, ундирувчи Н.Тўлаганова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ушбу ижро ҳужжатининг ижроси юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг август ойида қарздор отадан,ундирувчи она фойдасигавояга етмаган 2 нафар фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар хисобланган 223 млн. 344 минг сўм алимент пуллари ундирувчига тўлиқ ундириб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1