1

Бўлажак "пожарный"лар дала ўқув машғулотларини ўтамоқда

ЖАМИЯТ 12.08.2019, 09:31
Бўлажак "пожарный"лар дала ўқув машғулотларини ўтамоқда

Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга янги қабул қилинган 1-босқич курсантлари билан дала ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Машғулотлар давомида уларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳуқуқий асослари, хизматни ўташ тартиби, ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ҳуқуқ, мажбурият ва вазифалари, жанговар вазиятнинг ҳар-хил шароитларида ҳаракатланиш усуллари, шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларининг турлари, уларни қўллаш тартиби ва қоидалари бўйича асосий талаблар, оммавий қирғин қуроллари ва ёндириш воситаларининг зарарлаш факторлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигида қўлланиладиган алоқа воситаларининг турлари ва вазифалари, жисмоний тайёргарликнинг асосий талаблари ва машқларини бажариш қоидалари, умумҳарбий низомларнинг асосий қоидалари, шахсий ва жамоавий гигиена қоидалари ҳамда саф низомининг асосий қоидалари мукаммал ўргатиб борилмоқда.

Амалий машғулотлар ўқув дала полигонларининг ўқув синф хоналари, тактик ва саф майдонларида ўтказилмоқда. Дала ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институти Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1