Ҳайит куни "Вақф" фондига 5 млрд. сўмдан зиёд маблағ келиб тушди - Дастлабки маълумот

ЖАМИЯТ 11.08.2019, 23:20
Ҳайит куни "Вақф" фондига 5 млрд. сўмдан зиёд  маблағ келиб тушди - Дастлабки маълумот

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига шу бугун, Ҳайит байрами куни дастлабки маълумотларга кўра, 5 млрд. 990 млн. 217 минг сўмдан зиёд маблағ келиб тушди, дея хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Хабарга кўра, мазкур маблағларнинг тасарруфи шаффофлик асосида белгиланган тартибда амалга оширилади. Шунингдек, бу йил “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан янгилик акцияси амалга оширилмоқда. Бугун соат 11.00 гача Фонд томонидан 15 тонна 410 кг. яъни, 739 млн. 680 минг сўмлик гўшт маҳсулоти тарқатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1