1

1985 та масжидларимизда 2 миллиондан зиёд фуқароларимиз Ҳайит намозини ўқидилар

ЖАМИЯТ 11.08.2019, 23:06
1985 та масжидларимизда 2 миллиондан зиёд фуқароларимиз Ҳайит намозини ўқидилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ, 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланди. Бугун, соат тонгги 05:35 дақиқадан то 06:25 дақиқагача бўлган белгиланган вақтларда Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайити намози адо этилди.

Ҳайит намози бўйича Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ахборот берди. Унга кўра, республикада фаолият кўрсатаётган 2063 та масжидлардан 1985 тасида 2 миллион 239 минг 505 нафар фуқароларимиз Ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 172 та, Наманган вилоятида 184 та, Фарғона вилоятида 189 та, Сирдарё вилоятида 69 та, Тошкент вилоятида 221 та, Тошкент шаҳрида 103 та, Жиззах вилоятида 168 та, Сурхондарё вилоятида 109 та, Самарқанд вилоятида 271 та, Бухоро вилоятида 101 та, Навоий вилоятида 70 та, Қашқадарё вилоятида 181 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидларда адо этилди.
Тошкент шаҳрида 103 та масжидда 465 минг нафар ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасида 17 минг нафар, “Минор” масжидида 16 минг 300 нафар, Шайх Зайниддин масжидида 31 минг 200 нафар, “Сузук ота”масжидида 5 минг 800 нафар ва “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидида 5 минг нафардан ортиқ фуқароларимиз жам бўлдилар.

Хавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди. Жумладан, 22 минг 450 нафардан зиёд ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилган. Барча катта масжидларга тез тиббий ёрдам машиналар бириктирилди (1150 дан ортиқ тез ёрдам машина, 1985 та тиббиёт пункти) ва аҳолидан ҳеч қандай шикоятлар бўлмади.

Жойларда 73087 нафар ногиронлар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга 6 млрд. 674 млн. 8 минг сўмлик;
88 та “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига эса 676 млн. 700 минг. сўмлик; 9570 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуроний кексаларга 1 млрд. 917 млн. 2 минг сўмлик; жами бўлиб 9 млрд. 268 млн. 700 минг. сўм моддий ёрдам кўрсатилди ва бу каби ишлар давом этмоқда.

Шу ўринда маълумот учун:
Бугунги кунда Ислом арконларидан саналмиш Ҳаж ибодатини адо этиш учун кузатилган 7200 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларимиз соғ-саломат. Ҳаж сафари давомида яратилган шароитлар, хусусан, юқорида даражадаги сервис хизмати, Мадина ва Макка шаҳарларида 5 ва 4 юлдузли меҳмонхоналар, Арафот майдони ва Мино водийсида яратилган қулай шароитлар ҳамда ўтган йилга нисбатан муборак сафар учун 1000 АҚШ долларига тенг миқдорда арзонлаштирилган нархлар ва бошқа шу каби юксак эътибор учун шукроналик билдириб, Юртимиз тинчлиги ва омонлиги йўлида дуолар қилмоқдалар.
Зиёратчилар Ҳаж сафаридан жорий йил 17 август - 1 сентябрь кунлари махсус жадвалга мувофиқ қайтишлари режалаштирилган.

Фото: muslim.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1