Марказий ҳарбий округда ҳайит арафасида моддий-техник таъминоти мутахассислари касб байрамини нишонлади

ЖАМИЯТ 10.08.2019, 20:42
Марказий ҳарбий округда ҳайит арафасида моддий-техник таъминоти мутахассислари касб байрамини нишонлади

Бугун, 10 август куни Марказий ҳарбий округида моддий-техник таъминоти мутахассислари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларга байрамона дастурхон ёзилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳар йили август ойининг иккинчи якшанба куни қўшиннинг юраги бўлган таъминотчилар куни кенг тантана билан нишонланади.

Моддий-техник таъминоти қисмлари таркибига озиқ-овқат, кийим-кечак, ёқилғи мойлаш материаллари ва тиббий таъминот ҳамда ветеринария каби хизмат турлари киради.

Ҳарбий хизматчиларга замонавий ва сифатли турар жойлар қурилиши борасида ҳам ушбу касб эгалари жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари полковник Санжар Акбаров ва бошқалар сўзга чиқиб, нафақадаги ҳамда ҳозирда хизмат фаолиятини олиб бораётган касбдошларини ушбу сана билан қутлади. Шундан сўнг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар, пул мукофоти ҳамда навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди. Куй-қўшиқлар байрамга янада жозиба бағишлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2018/2019 йиллар мобайнида мазкур соҳада катта ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, озиқ-овқат ва овқатланиш, кийим-кечак ювиш ишлари аутсорсинг тизимига ўтказилиб, аскарларнинг тўлақонли жанговар тайёргарлик машғулотлари билан шуғулланиш имконияти яратилди.

Янги намунадаги ҳарбий либос синовдан ўтказилиб, тасдиқланди. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва вилоят ҳарбий-маъмурий секторлар билан ҳамкорликда Жиззах, Навоий ҳамда Самарқанддаги ҳарбий қисмлар ва “Фориш”, “Каттақўрғон” дала ўқув майдонларини инфратузилмаларини тубдан яхшилаш мақсадида бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1