1

"Қурбон ҳайит" байрами олдидан бир кунда 14 та оила яраштирилди

ЖАМИЯТ 10.08.2019, 19:03
"Қурбон ҳайит" байрами олдидан бир кунда 14 та оила яраштирилди

Қутлуғ "Қурбон ҳайит" байрами олди Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими яна бир савобли ишга қўл урди. 2019 йилнинг 9 август санасида Бюронинг Қамаши туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 14 та оила яраштирилди.

Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва 50 дан ортиқ ажрашган оилалар иштирок этди.

Тадбирни бўлим бошлиғи М.Эшимов кириш сўзи билан очиб, барчани кириб келаётган "Қурбон ҳайит" байрами билан муборакбот этди ва муқаддас байрам олди ҳар хил келишмовчиликлар сбабли ажрашган оилаларни бирлашишга, ярашишга, тинч, тотув бахтли ҳаёт кечиришга чақирди. Бу фикрларни туман хотин-қизлар қўмитаси раисаси ҳам қўллаб қувватлаб, оила қанчалик муқаддаслиги, жамиятимизнинг асосий буғини эканлиги ҳақида фикрлар билдирди.

Шундан сўнг, 14 та оила ташшаббус кўрсатиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини қайтариб олишга, ярашиб бирга яшашга қарор қилишди. Натижада 29 нафар фарзанд ота-она меҳридан бирдай баҳрамад бўлиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир давомида ташаббускор оилаларга совғалар улашилиб, тўғри қарорга келганликлари учун миннатдорчилик билдирилди. Қолган иштирокчи оилаларга ярашган оилалардан ўрнак олишлари тавсия қилинди.

Якунда, МИБ бўлим бошлиғи М.Эшимов бу каби хайирли тадбирлар мунтазам ўтказиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1