1

Сайёр қабулда мурожаатларга ечим топилмоқда

ЖАМИЯТ 10.08.2019, 18:59
Сайёр қабулда мурожаатларга ечим топилмоқда

Чортоқ тумани Мучум маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Боқибоевнинг Тошкент шаҳрида жойлашган “Media Prom” МЧЖ дан 40.039.584 сўм қарздорликни ундириш юзасидан йўллаган мурожаати Бюро директорининг биринчи ўринбосари Х.Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.

Дарҳақиқат, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан биридир. Давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти томонидан мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Бюро директорининг биринчи ўринбосари Хасан Кабиржонов томонидан Учқўрғон туман бўлими биносида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ, ошкора руҳда ўтган учрашувда Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди. Сайёр қабул давомида суд ва бошқа органлари ҳужжатлари ижроси, алимент билан боғлиқ 8 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Ҳар бир кўтарилган муаммолар, мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли топшириқлар берилди, ижроси қатъий назоратга олинди.

- Мен Бюро директорининг бириничи ўринбосари этилган сайёр қабулида бир нафар фарзандим учун алимент пулларини ўз вақтида ундирилиши, 2018 йилда алимент қарздорлиги қолиб кетганлиги ва ҳозирда қайтадан ҳисоблаб ундириб берилиши юзасидан мурожаат йўлладим,– дейди Учқўрғон тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи Г.Бурхонова. – Айнан сайёр қабул давомида мурожаатим атрофлича тинглангиб, алоҳида назоратга олиниб қисқа муддат ичида ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Асосийси, бўлиб ўтган сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат бўйича аниқ вазифалар, унинг ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1