1

АрМИ – 2019. “Индивидуал маҳорат” шартида жамоалар ҳақиқий маҳоратларини намойиш этди

ЖАМИЯТ 10.08.2019, 18:55
АрМИ – 2019. “Индивидуал маҳорат” шартида жамоалар ҳақиқий  маҳоратларини намойиш этди

“Индивидуал маҳорат” – ушбу шарт V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида “Фориш” тоғ полигонида ўтаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови иштирокчиларининг касбий маҳорати, аниқ ва тезкорлигини юзага чиқаргани билан иштирокчилар ва мутахассислар диққат марказида бўлди.

Кеча, 9 август куни эркаклар ва аёллар “Индивидуал маҳорат” кўникма намойиши бўйича махсус машқларни бажардилар.

Унда 11 мамлакат шарафини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар икки йўлакчада, қисқа масофадаги стартдан финишгача: шартли ярадор беморнинг қўлини жгут билан боғлаш ва белгиланган маррагача судраб бориш; ўпка-юрак реанимациясида юрак ёпиқ массажи махсус манекенга сунъий нафас бериш ҳамда шартли беморнинг қўлини боғлаган ҳолда, хавфсизлик қоидаларига риоя этиб, уни кўтарганча ҳудуддан эвакуация қилиш вазифаларини бажарди.

Нуфузли танлов низомига кўра, аёллар ўртасида шартли беморнинг оғирлиги – 62 килограмм бўлса, эркаклар ўртасида – 70 килограммни ташкил этди (бронежилетдан ташқари!). Натижалар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Шифокорлар ўртасида:

  • Элмурод Бобожонов (1178 балл) — Ўзбекистон;
  • Андрей Малахов (990 балл) — Россия;
  • Нуржан Капезов (929 балл) — Қозоғистон.

Ўрта ва кичик тиббий персонали ўртасида:

  • Валижон Бегалиев (1101 балл) — Ўзбекистон;
  • Шохруҳ Иброҳимов (1062 балл) — Ўзбекистон;
  • Хокимбек Мадаминжонов (1050 балл) — Ўзбекистон.

Ушбу йўналиш бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мазкур шарт натижалари:

  • Ойдин Убайдуллахужаева (802 балла) — Ўзбекистон;
  • Лилия Манасыпова (781 баллов) — Ўзбекистон;
  • Саидахон Абдумўминова (777 баллов) — Ўзбекистон.

Барча босқичлар натижасига кўра Ўзбекистон 5635 балл тўплаб, ҳозирча биринчиликда кетмоқда. Иккинчи ўринда Қозоғистон 4913 балл билан одимлаётган бўлса, кучли учликка Россия (4808 балл) якун ясамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 август куни “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг “Энг яхши ҳайдовчи” шарти бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1