1

Армия ўйинларида илк ғалаба: “РЕМБАТ”чиларимиз иккинчи ўринни қўлга киритди

ЖАМИЯТ 10.08.2019, 18:49
Теглар: Видео
Армия ўйинларида илк ғалаба:  “РЕМБАТ”чиларимиз иккинчи ўринни қўлга киритди

Россия Федерациясининг Омск шаҳрида ўтказилган “РЕМБАТ” – “Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони” мусобақаси ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси якка тартибдаги пойга, ҳарбий техника эстафетаси, отиш тайёргарлиги, жамоа сардорлари беллашуви шартларини кўнгилдагидек бажариб, якунда умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа 4 август куни старт олган эди. Ўзбекистон ҳарбий мутахассислари ушбу мусобақада биринчи маротаба иштирок этишига қарамай, бешта босқичдан иборат бўлган баҳсларнинг 4 тасида 2-, биттасида эса биринчи ўринни қўлга киритди. Умумий ҳисобда эса Россия биринчиликни қўлга киритди. Учинчи ўрин Лаос жамоасига насиб этди. Дунёнинг кучли 8 жамоаси иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон жами 6 022 балл йиғди.

– Йигитларимиз ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган эди, – дейди жамоага бошчилик қилаётган подполковник Исмоил Наврўзов. – Одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган жазирамаларда тобланишди. Мана бугун ўша заҳматларимизнинг мевасидан баҳраманд бўляпмиз. Албатта, ғалаба лаззати ҳаммага ҳам ёқади. Лекин бу биргина бизнинг эмас, балки она Ватанимизнинг ҳам ютуғидир.

Йигитларимизнинг ушбу ютуғи Халқаро армия ўйинларида иштирок этаётган бошқа жамоаларимизга ҳам куч-ғайрат ва шижоат бахш этиши табиий.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1