1

Хитойга "Лекима" супер тайфуни яқинлашмоқда

ДУНЁ 09.08.2019, 16:42
Хитойга "Лекима" супер тайфуни яқинлашмоқда

Хитой метеорология хизмати хавфнинг энг юқори қизил даражасини эълон қилди. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, айни дамда “Лекима” супер тайфуни мамлакат шарқий соҳилида жойлашган Чжэцзян провинциясига яқинлашиб келмоқда. Синоптиклар супер тайфун Шанхай ҳудудидан ҳам ўтиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу вақтда шамолнинг тезлиги соатига 160 км тезликда эсиши айтилмоқда. Қутқарув хизматлари соҳил бўйи ҳудудларидан 16 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Табиий офат сабабли қўшни Тайван оролига авиақатновлар бекор қилинди. “Лекима” жорий мавсумда рўй берган энг кучли тўққизинчи тўфон бўлади. Синоптиклар жума ва шанба кунлари мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларида кучли ёғингарчилик ва шиддатли шамол кузатилиши натижасида сув тошқинлари келиб чиқиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантиришмоқда. Ҳозирда барча кемаларга денгиздан қайтиш тавсия этилган. Одамларга эса хавфсиз жойларга қолиш зарурлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1