1

Тошкент вилоятидаги тарбия колониясида бепул тўгараклар ташкил этилди

ЖАМИЯТ 09.08.2019, 14:32
Тошкент вилоятидаги тарбия колониясида бепул тўгараклар ташкил этилди

Ҳозирги кунда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар ўртасида жиноятчилик содир этилишининг олдини олиш долзарб масалага айланган. Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар аввалги йилларга нисбатан камайган бўлишига қарамай, айнан вояга етмаганлар жиноятчилиги Тошкент вилоятида ўтган йилги кўрсаткичларни такрорлаётганлиги бу ҳудудда мазкур иллатга қарши курашишда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг натижасизлигини кўрсатмоқда. Бу эса мутасадди ташкилотларни янада сергакликка чорлаб, жиноятчиликни жиловлашга доир лойиҳаларниҳудуднинг ўз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш, аниқ, мақсадли вазифаларни белгилаб олишгаундади.

Ана шундай самарадор лойиҳалардан бири Тошкент вилоятидаги ИИБ ва ЖИЭБ 24-сонли тарбия колониясида “Дўстингни сафга қайтар” мавзусида ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи А.Алимов, Амир Темур экспедицияси раҳбари Ф.Ашрафхўжаев, “Оила” илмий-амалий тадқиқотлар маркази масъул ходими Ф.Акрамова, Муқимий номидаги мусиқали театр директори М.Азизов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Йўлдошева, Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши, Ўзбекистон ёш тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш маркази масъул ходимлари ва 24-сонли тарбия колонияси тарбияланувчилари қатнашди.

Унда мутасаддилар ёшлардаги ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги,иродасизлик, маънавий бўшлиқ ва лоқайдликкаби бир қатор омиллар ёшларни тўғри йўлдан адаштиришини тушунтириб, хатони англаш ва уни қайта содир этмасликка чорлади. Сўнгра, маҳкум ёшларга ва тажрибали психолог томонидан “Психолог қабули” лойиҳаси доирасида психологик-тренинг ўтказилди. 20 нафар ёшларга беғараз психологик концултация берилди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида “Мен жиноят қилмайман” мавзусида ҳуқуқий викториналар ҳам ўтказилди.

Бундан ташкари, Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Республика ёшлар маркази, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши томонидан бепул ташкил этилаётган тўгаракларни таҳлил этиш бўйича ўтказилган сўровномалар асосида мазкур колония тарбияланувчилари учун рус тили, инглиз тили, автомобилсозлик, шахмат ҳамдафермерлик ва тадбиркорлик бўйичамунтазам равишда бепул тўгараклар фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.

Давра суҳбати якунида фарзандларининг ҳолидан хабар олгани келган ота-оналарнинг колония тарбияланувчилари билан учрашувлари ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1