Ўзбекистон миномётчилари халқаро танловдаги иштирокини ишончли бошлади

ЖАМИЯТ 09.08.2019, 10:22
Ўзбекистон миномётчилари халқаро танловдаги иштирокини ишончли бошлади

7 август куни Қозоғистондаги “Отар” 40-ҳарбий базаси полигонида миномётчилар ҳисоби ўртасида “Артиллерия олови устаси”, учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари мажмуасининг тактик ҳисоби бўйича “Лочин ови” ҳамда алоқа қўшинлари мутахассислари ўртасида “Ишончли усул” танловларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жорий йилда иккинчи бор “Артиллерия олови устаси” халқаро танловида иштирок этмоқда. 2018 йили ўтказилган ўйинларда ўзбекистонликлар илк бор қатнашганига қарамай мамлакат шаънини муносиб ҳимоя қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Жорий йилда эса ғолиблик учун Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Венесуэла, Зимбабве, Эрон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сурия, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари курашади.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси “3-қизил” ранг билан, биринчи ва иккинчи индивидуал ҳисоблар бўйича 1-навбатда қатнашади (“Тунги спринт” ва “Индивидуал пойга”), эстафетада эса 2-навбатда.

Кеча, шунингдек, барча жамоалар ўртасида “Индивидуал пойга” бўйича 1-босқичнинг дастлабки йўналиши ҳамда “Тунги спринт”нинг 2-босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

“Индивидуал пойга”да иштирокчилар 4 километр масофани босиб ўтиши ва биринчи доирада 2Б11 миномёти ҳамда ПКТ пулемётидан ўт очиш машқларини бажарди. Иккинчи доирада эса 2Б11 миномёти, РПГ-7В гранатомёти гамда АК-74 автоматидан ўт очишларни амалга ошириши керак бўлди.

Ҳар бир доирада миномёт ҳисоблари бир хил позициядан отиши, бироқ турли нишонлар ва тўсиқларни босиб ўтиши керак эди. Тўсиқларни босиб ўтиш натижалари дала арбитри томонидан визуал кузатиш, шунингдек, стационар видео қайд этиш воситаси орқали аниқланмоқда.

Ўзбекистонлик миномётчилар “Индивидуал пойга”нинг 1-босқичида дастлабки ҳисоб жамоалари бўйича 3-ўринни эгаллади. Ҳозирча Қозоғистон жамоаси етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда эса — Россия. “Тунги спирнт”да эса Ўзбекистон жамоаси 4-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон миномётчилари кейинги босқичларда иштирок этишга ва фақат ғалаба қозонишга тайёр.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1