1

Тайванда кучли зилзила бўлди

ДУНЁ 08.08.2019, 16:41
Тайванда кучли зилзила бўлди

Тайванда кучи Рейтер шкаласи бўйича 6 баллга тенг бўлган кучли зилзила рўй берди. Бу ҳақда Ntdtv.ru телеканали хабар берди.

Ер ости силкинишларининг эпимаркази оролнинг шимоли-шарқий соҳилида жойлашган Илань уездида 22 км чуқурликда қайд этилган. Табиий офат натижасида бир нафар инсон ҳалок бўлган, 2000 мингдан ортиқ бинолар эса электр таъминотидан узилиб қолган. Шунингдек, сув ва газ тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

Айрим жойларда аҳоли қувурлардан газ сизиб чиқаётганидан шикоят қилишмоқда. Орол шимолида зилзила туфайли поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатиб қўйилди. Эслатиб ўтамиз, Тайван иккита тектоник плиталар кесишувига яқин ҳудудда жойлашгани сабабли бу ерда тез- тез зилзила рўй бериб туради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1