1

Ҳарбий-тиббий эстафета: Аёллар ўртасида тўсиқли йўлакдан ўтиш машқи бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 08.08.2019, 11:53
Ҳарбий-тиббий эстафета: Аёллар ўртасида тўсиқли йўлакдан ўтиш машқи бўлиб ўтди

7 август. “Фориш” тоғ полигони. V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида ўтказилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови. Иккинчи шарт – “Индивидуал маҳорат”.Аёллар ўртасида тўсиқли йўлакдан ўтиш машқи... Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти жараённи қуйидагича баён этади...

Мазкур шартда граната улоқтириш, АК-74 қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш, эстафета ҳудудини бир бор айланиб ўтган ҳолда, махсус тунел, турли мураккаб тўсиқлар ҳамда белгиланган оғирликдаги қутиларнинг жойини кўчириш, шунингдек, БТР жанговар техникасининг остидан эмаклаб ўтган ҳолда АК-74 қуролини тўлиқ қисмларга йиғиш ва йўлак бўйлаб югурган кўйи финиш чизиғидан ўтиш каби босқичларни бажарди.

Ўнда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги шарафини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар ишончли ҳаракат қилиб, яхши натижалар қайд этди.

  • Биз, Ватанингиз вакиллари билан эстафета йўлакчалари бўйлаб мусобақалашдик, – дейди қозоғистонлик ефрейтор Шамчирак Сержонова. – Шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонликлар “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловги ниҳоятда пухта ҳозирлик кўришган экан. Мен аввал ҳам ушбу мусобақада қатнашганман. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган беллашувларнинг ташкил этилиши ҳам менга манзур бўлди. Барча жамоаларга омад тилайман.

Бизни кузатишда давом этинг, қисқа фурсатда аёллар ва эркаклар ўртасида ушбу шарт бўйича ғолиблар номи эълон қилинади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1