Долзарб мавзулар Фото

Ярим килограмдан ортиқ кумушларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 08.08.2019, 11:45

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида 3 та ҳолатда ярим кг.дан ортиқ кумуш тақинчоқларнинг ноқонуний олиб олиб кирилиши олди олинди. Уларнинг умумий қиймати эса 17 млн. сўмдан ошади.

Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси Телеграмдаги расмий ахборот канали орқали маълум қилди. (https://t.me/customschannel)

Жумладан, қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келаётган фуқаро Б.М. белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг оёқ кийими ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган умумий қиймати 5,5 миллион сўмлик 186 грамм бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса республикамизга кириб келган фуқаро Э.Д.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс умумий қиймати 5,7 миллион сўмлик 190 грамм кумушдан ясалган турли заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширганлиги фош бўлди.

Фуқаро Б.Х. томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликка ҳам ўз вақтида чек қўйилди. Яъни ушбу шахс юклари орасига 6 миллион сўмлик 202 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари яширган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб кириш мумкин.

Мазкур тартиблар ҳақида Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан чегара-божхона постларида ва чегарадош ҳудудлардаги маҳаллаларда уйма-уй юриб тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга қарамай, жисмоний шахслар томониданноқонуний даромад орттириш мақсадида турли ҳийла найранглар асосида божхона қоидаларини бузишга уринишлар кўплаб содир бўлмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии