1

Ҳайит куни тест синовлари ўтказиладими?

ЖАМИЯТ 08.08.2019, 10:30
Ҳайит куни тест синовлари ўтказиладими?

Қурбон Ҳайити муносабати билан 11 август, якшанба кунига белгиланган тест синовлари бошқа кунга кўчирилиши расман тасдиқланди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

Бошқа кунга кўчириш жараёнлари фақат 11 август куни тестга кирадиган абитуриентларга тааллуқли бўлади. Бошқа кундагилар ўзлари учун белгиланган кунда тест синовларига кираверади.

Жумладан, ҳудудларда 11 августга белгиланган тест синовлари қуйидаги кунларга кўчирилди:

Қашқадарё вилояти – 12 августга

Фарғона вилояти – 13 августга

Жиззах вилояти – 13 августга

Навоий вилояти – 13 августга

Қорақалпоғистон – 14 августга

Андижон вилояти – 14 августга

Хоразм вилояти – 14 августга

Самарқанд вилояти – 14 августга

Бухоро вилояти – 15 августга

P.S.: Тест синовлари кўчирилган абитуриентлар тест синовига кириш рухсатномасини янгидан олиши шарт эмас. Бино ҳамда тест синовлари вақти (сменаси) аввалгидек сақланиб қолади.

Рўйхатда кўрсатилмаган ҳудудларда тест синовлари 11 августгача тугаб бўлган бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1