Раҳмон Қўчқор аниқ ва табиий фанлар бўйича китобхонлар кўрик-танловини ўтказишни таклиф қилди

ЖАМИЯТ 07.08.2019, 15:26
Раҳмон Қўчқор аниқ ва табиий фанлар бўйича китобхонлар кўрик-танловини ўтказишни таклиф қилди

Шундай китоблар бор. Асрлардан ошиб яшайди. Ўқирманларни чин маънода тарбиялайди. Миллат танламайди, тил танламайди. Бутун инсоният учун хизмат қилади. Чунки ушбу асарларни Раҳмон Қўчқор ибораси билан айтганда, “адабиёт паспортини” олган буюклар яратган. Бугунги суҳбатимиз адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор билан китоблар ва китобхонлик ҳақида бўлади.

— Раҳмон Қўчқор - кучли адабиётшунос. Ҳақ гапни қўрқмай айта оладиган шахс. Устоз, шундай олижаноб фазилатларнинг эгаси бўлишингизга асосий сабабчи ким? Ота-она... устоз... ёки китоб...

— Сизсаволингизни ичида мен берадиганжавобнинг ҳаммасиниайтдингиз. Фаросатли қиз сифатида энг муҳим омилларнинг учаласини ҳам санаб ўтдингиз. Мен яна бир жиҳатни қўшимча қилишим мумкин: бу тарихи бой юртда туғилганим. Чунки шу юртнинг улуғлари сув ичган ариқлардан сув ичиш менга ҳам насиб этди. Шунинг учун туғилган тупроғингга фақат “бер” деб эмас, “ол” деб яшашни ҳам билишинг керак. Халқимизнинг ўсишига, озгина такомил топишига елка қўйиб, қўл меҳнати ёки ақл меҳнати билан ҳисса қўшмайдиган бўлсак, бу дунёга келишимизу, бу дунёдан кетишимизнинг маъноси бўлмай қолади. Яратган сизу мени ана шу вазифани адо этиш учун юборган.

— Бугунги кунда юртимизда китобхонлик ҳолатини қандай баҳолайсиз? Ўзингизнинг болалигингиз билан таққослаган ҳолда айтиб берсангиз...

— Бизнинг болалигимиз шўро даврига тўғри келди. У пайтлари китоб дегани қаҳат эди. Буни очиқ-ошкора айтиш керак. Хатто ёш ижодкорлар, ёш шоирлар, ёш адибларнинг китоблари худди пешонасига ниқталгандек, “иқтисод қилинган қоғозлар эвазига чоп этилди” деган ёзув билан чиқариларди. Қизиқсангиз, Мирзо Кенжабекдек, Абдулла Ориповдек, Эркин Воҳидовдек катта шоирларимизнинг илк китобларини топиб, орқа томонини очиб ўқиб кўринг. Тоза, сифатли қоғоз эмас, газетний қоғозда эди уларнинг ҳаммаси... Эҳ-э, болалигимизда китоб кам бўларди. Туманлардаги магазинларга велосипедда борибтопиб ўқишга тўғри келарди.

Бугун Ўзбекистонда юзлаб нашриёт, ўнлаб босмахоналар бор. Ҳатто тўрт рангли “Хейделберг” босмахоналарида босилаётган китоблар ёшларнингихтиёрида. Асосий масала ўша маҳсулотни истеъмол қилишда қоляпти, холос. Китоблар жовонларда ётмаслиги, қаровсиз жойларда чиримаслиги керак. Инсонлар онгига, тафаккурига кўчган китобгина инсон тафаккурини уйғота олади.

— Айни пайтда бухоролик "Ёш китобхон" танлови иштирокчиларини баҳолаш жараёнидасиз? Улар ҳақида фикрларингиз қандай?— Куни кеча, 10-14 ёш, 15-19 ёш тоифасидаги ўқувчиларни синовдан ўтказган эдик. Бугун 20-30 ёшлилар билан илм бахсида бўлдик. Албатта, ҳаммасининг тайёргарлиги бир хил эмас. Модомики, сўраган экансиз, айтиб ўтишим керак, иштирокчилар орасида анча ғўр, билими ҳаминқадар бўлган болаларимиз ҳам бор. Уларни қандай қилиб вилоят босқичига чиққанлик ҳолатлари бизни ўйлантириб ҳам қўйди.Лекин Худога шукр, аксарият туманлардан келган ёшларнинг китобхонлигидан қониқдик. Улар ўртасида шафқатсиз десам бўлмас-у, қақшатқич мусобақа – тафаккур жанги кетди. Ҳакамлар ҳайъати билан келишган ҳолда одилона баҳолашга ҳаракат қилдик. Менимча, ғолиблар тўғри танланди.

—Сизнингча, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришда мазкур танловнинг ўрни сезиларли бўляптими ёки бошқа таклифларингиз борми?

— Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг самарасини сезмаслик мумкин эмас. Ахир ўтган йили қатнашган иштирокчилар сони билан бу йилгисининг ўртасида осмон ва ерча фарқ бор. Сон жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам. Бу эса ёшлар ўртасида китобхонликнианчагина оммалашганини кўрсатади, албатта. Гап қўйилган совриннинг қимматида эмас. Китобга оммавий жалб қилишда. Шу ўринда бир таклифим бор. Мутассадди ташкилотлар томонидан қабул қилинишини хоҳлардим. Биз фақат адабий китоблар мутолааси билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Аниқ фанлар: қизиқарли математика, механика, менежмент деган бозор иқтисодиёти билан боғлиқ, фақатгина соф илмий эмас, илмий публицистик асарлар бўйича ҳам танловлар ташкил қилишимиз зарур. Чунки аниқ фанларни чуқур ўзлаштирмаган мамлакатда техника ривожланмайди, технология ривожланмайди. Ахборот технологиялари орқали бугун дунё ёшлари кабинетда ўтириб, миллиардларни бошқаряпти. Шунинг учун фақат адабиётга қизиқадиган болалар билан чекланиб қолмасдан ҳамма фанларнинг китобхонларини чиқариш лозим.

Адабиётчи нима учун физикага қизиқмаслиги керак. Бўлғуси шоир нега астрономияни ўрганмаслиги керак.Ахир Ҳазрат Навоийнинг қатор ғазалларида келтирилган ташбеҳларда, уосмон жисмлари: ой бўладими, қуёшбўладими, илм ётибди.

Мутасаддилардан яна бир йўналиш сифатида аниқ фанлар ва табиий фанлар бўйича китобхонлар кўрик-танловларини ўтказишни сўраган бўлардим.

— Устоз, мазмунли суҳбатингиз учун катта раҳмат. Саломат бўлинг!

Гўзал Охунова суҳбатлашди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1