1

Июль ойи метеокузатувлар тарихида энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди

ДУНЁ 07.08.2019, 14:06
Июль ойи метеокузатувлар тарихида энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича, 2019 йилнинг июль ойи метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ мавсум сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Европанинг иқлим ўзгариши жараёнларини мониторинг қилиш хизмати маълумотларига кўра, июль ойидаги ўртача ҳарорат 1981-2010 йиллар давомидаги ўртача ҳаво ҳарорати кўрсаткичларидан 0,56 даража юқори бўлган. Июль одатда йилнинг энг иссиқ ойи ҳисобланади. Бироқ атмосферага чиқарилаётган зарарли газларнинг йил сайин ортиб бораётгани ўз навбатида ҳароратнинг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бунинг ортидан эса ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд этилмоқда.

Мутахассислар берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг июль ойидаги ўртача ҳарорат, бундан аввалги 2016 йилнинг айни шу даврида қайд этилган рекорд кўрсаткичдан Цельсий бўйича 0,04 даражага юқори бўлган. Ўтган ойда Ғарбий Европада аномал жазирама кузатилди. Аксарият мамлакатларда ҳарорат билан боғлиқ мутлоқ рекорд кўрсаткичлар қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1