1

Ўзбекистонда Гастрономик туризм ассоциацияси очилди

ЖАМИЯТ 07.08.2019, 12:34
Ўзбекистонда Гастрономик туризм ассоциацияси очилди

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасида тегишли идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Гастрономик туризм ассоциациясининг очилишига ба-ишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда янги ассоциациянинг мақсади, фаолияти ва аъзолик шартлари бўйича тақдимот ташкил қилинди.

Ассоциация фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад гастрономик туризм йўналишида турли тадбирлар, жумладан кўргазма, фестиваль, форум, семинар, илмий анжуман, давра суҳбати, танлов ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил этиш, ассоциация қошида халқаро грантлар ҳомийлигида ўзбек миллий кулинарияси тарихи, бугуни ва келажаги бўйича гастрономик туризм тарқаққиёти учун хизмат қилувчи турли лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, Ассоциация Ўзбекистонда сайёҳлик мавсумини узайтириш мақсадида ҳар йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Лаззатли Ўзбекистон” халқаро миллий таомлар фестивалига мезбонлик қилади. Фестивалга халқаро туристик агентликларини мунтазам жалб этиб боради ва тадбир доирасида Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий гастрономик турларни ташкил этади.

Шунингдек, Ассоциацияга аъзо ресторанлар ва уларнинг ҳодимлари орасида “Хорижликлар эътирофига сазовор бўлган йилнинг энг яхши ресторани, “Йил официанти”, “Йил ресторан менежери”, “Йил бош ошпази” номинациялари бўйича тақдирлаш маросимлари ўтказилади.


«Ўзбек таомлари хорижий сайёҳларни жалб қилувчи асосий омиллардан биридир. Гастрономик ассоциация фаолиятининг йўлга қўйилиши Ўзбекистоннинг гастрономик брендларини яратиш ва оммалаштиришни ҳам кўзда тутади», – дейди Ассоциация раиси Гулноза Одилова. Унинг сўзларига кўра, ўзбек ошхонаси, миллий таомлар тақдимоти ва уларнинг тарихини хорижий сайёҳларга комплекс таништирадиган “Ўзбек миллий гастрономияси музейи” ташкил этилади. Халқаро туристик агентликларни музей фаолияти билан яқиндан таништирувчи халқаро-илмий амалий анжуманлар ўтказилади.

Тадбир доирасида Ассоциация томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган ресторан, кафе, умумий овқатланиш жойлари ва уларнинг ходимларига яратиладиган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари маҳоратли ошпазлар томонидан миллий таомларни тайёрлаш ва уларни дид билан безатиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1