1

АрМИ – 2019: Қўшин разведкачилари танловининг очилиш маросими бўлди (Видео)

ЖАМИЯТ 07.08.2019, 10:51
Теглар: Видео
АрМИ – 2019: Қўшин разведкачилари танловининг очилиш маросими бўлди (Видео)

5 август куни Ҳиндистоннинг Тар чўлида жойлашган Джайсалмир полигонида Халқаро армия ўйинларининг “Қўшинлар разведкаси аълочилари” мусобақаси 1-босқичига қуръа ташланди.

Қуръа ташлаш натижасига кўра, Ўзбекистон разведкачилари жамоаси мазкур босқични биринчи бўлиб бошлаб берди.

Шу куннинг ўзида “Қўшинлар разведкаси аълочилари” танловининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Д.Ахуджа ва Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Юнус-Бек Евкуров иштирок этди. Маросим давомида иштирокчиларга Ўзбекистон маданияти кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Джайсалмирнинг “Халқлар дўстлиги” уйида ташкил этилган ушбу кўргазма мезбон юрт халқи ва иштирокчи давлатлар ҳарбий хизматчиларида катта қизиқиш уйғотди.

6 август куни разведкачиларимиз 1-шарт машқига кўра шартли душман томонга ўтишидан бошлангани сабабли барча вазифалар тунда бажарилди.

Биринчи бўлиб разведчиклар белгиланган талабларни бажариб, ҳарбий вертолётга чиқиш амалларини ўтказди. Вертолёт разведчикларни шартли душман томонга олиб ўтиб қўйганидан сўнг ундан сакраб тушиш амаллари ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йўналишда бу йил Ҳиндистон, Россия, Хитой, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Беларуссиядан келган разведка жамоалари иштирок этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1