1

Хиросимага атом бомбаси тушганига 74 йил тўлди (Видео)

ДУНЁ 07.08.2019, 10:43
Теглар: Видео
Хиросимага атом бомбаси тушганига 74 йил тўлди (Видео)

Кеча, 6 август Япониянинг Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланганига 74 йил тўлди. Мамлакатда ушбу даҳшатли фожиа қурбонларни хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Юз минглаб бегуноҳ инсонлар умрига зомин бўлган ушбу фожиа орадан шунча вақт ўтган бўлишга қарамасдан мамлакатда чуқур қайғу билан ёдга олинади. Фожиа қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида бутун мамлакатда бир дақиқалик сукут сақланди. Тадбирлар анъанага кўра шаҳар марказидаги Тинчлик боғида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 95 давлатидан вакиллар иштирок этишди.Тадбирда мамлакат бош вазири Синзо Абэ нутқ сўзлаб, дунёда тинчликни сақлашнинг нақадар аҳамиятли эканига алоҳида тўхталиб ўтди.

"Биз атом бомбардировкасини бошдан ўтказган ягона давлатмиз. Бу каби фожианинг бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги учун барча ишни қилишимиз зарур. Бу бизнинг давлатимизнинг асосий ва ўзгармас мақсадидир. Биз ядро қуролидан холи дунёни яратиш борасидаги ишларимизни давом эттиришимиз зарур, дея такидлади у. Хиросимага ташланган атом бомбасининг портлаши натижасида бир куннинг ўзида 70 мингдан 100 мингга қадар инсон ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич йил сайин ортиб бормоқда. Ўтган йили ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони икки минг кишига ортиб, умумий ҳисобда 314 мингга бориб етди".


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1