"Тошкент-Чироқчи" йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 07.08.2019, 09:51
"Тошкент-Чироқчи" йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Мамлакатимиз аҳолисига қулайликлар яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш ҳамда автотранспорт хизматлари сифатини янги босқичга кўтариш борасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар балки йўловчи оқими катта бўлган туман ва қишлоқларни пойтахт Тошкент билан боғловчи йўналишларда ҳам қатновлар ташкил этилмоқда.

Август ойининг бошидан “Uzautotrans service” МЧЖ "Тошкент-Чироқчи" йўналишида мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйди. Автобуслар Тошкент автовокзалидан соат 12:30 ва 14:00 да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани томон йўлга чиқади. Мазкур йўналиш масофаси 480,8 км тенг. Ушбу йўналишда барча қулайликларга эга бўлган замонавий YUTONG автобуслари йўловчиларга хизмат кўрсатади. Чипта нархи эса 48 000 сўм этиб белгиланган. Чироқчидан автобуслар соат 07:20 ва 08:30 да Тошкент томон ҳаракатланишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Uzautotrans service” МЧЖ "Тошкент- Қарши" йўналишида ҳам мунтазам қатновларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар ҳар куни соат 07:50, 12:30, 15:30 ва 14:00 да Тошкент автовокзалидан Қарши шаҳри томон ҳаракатланишни бошлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1