Долзарб мавзулар Фото

​ 2100 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга кетишни ваъда қилган шахс...

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 07.08.2019, 09:10

2018-йилнинг март ойида Олмазор туманида ўзини фуқароларни чет элга жўнатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари сифатида таништирган 47 ёшли Фурқат Д. таниши бўлган 30 ёшли Аброр Ж.га уни Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилган. Бу ҳақида Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Ўзининг “хизматлари” учун эса 2100 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии