1

Корхона фойдасига қарийб 64 миллион сўм маблағ ундириб берилди

ЖИНОЯТ 06.08.2019, 18:25
Корхона фойдасига  қарийб 64 миллион сўм маблағ ундириб берилди

Ўртачирчиқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор “Тўйтепа воҳа газ” МЧЖ дан ундирувчи “Автосозлаш КТБ” фойдасига 63.822.801 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчиқ туман бўлим иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан тарафлар ижро ишининг қўзгатилганлиги ҳақида қарорлар билан таништирилгач, қарздорнинг мол-мулкаларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор МЧЖнинг, АТ “Халқ банки” Ўртачирчиқ филиалидаги ҳисоб рақамига инкасса қўйилиб, 63.822.801 сўм қарздорлик ундирувчи корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1