1

Тошкентда ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш бўйича танлов ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 06.08.2019, 17:25
Тошкентда ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш бўйича танлов ўтказилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида энг мақбул савдо ташкилотлари (юридик шахслар)ни очиқ танловда иштирок этиш учун таклиф этади.

Танлов ўтказишдан асосий мақсад ҳар бир туман-шаҳар бўйича ёки алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича энг мақбул савдо ташкилотларини аниқлашдан иборат.

Танлов ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Комиссия томонидан танловда қатнашиш учун топширилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси (Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар-4 мавзеси, 68-уй) 2019 йил 05 сетябрь куни соат 10-00 да амалга оширилади ва танлов натижалари бўйича ғолиблар аниқланади.

Танлов шартлари билан “mib.uz” сайтининг “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” бўлимининг “бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” саҳифасидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. (http://www.lex.uz/pdfs/3786912)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1