1

Адлия вазирлиги автотранспортларнинг ишончномалари юзасидан изоҳ берди

ЖАМИЯТ 06.08.2019, 15:31
Адлия вазирлиги автотранспортларнинг ишончномалари юзасидан изоҳ берди

“Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмада автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома 2 та нусхада расмийлаштирилиши, унинг 1 нусхаси фуқаро томонидан 10 кун ичида ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши белгиланган.

Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан ишончномалар нотариал идораларда расмийлаштирилган вақтда ушбу ишончномалар ҳудудий ЙҲХДХ органларига ҳисобга олиш учун электрон тарзда юборилади ва Ягона автоматлаштирилган тизимга киритилади.

Ҳукуматнинг мазкур қарорига асосан Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 01-526, 24/8-855-сон “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмаси амалда ўз аҳамиятини тўлиқ йўқотган.

Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан ушбу ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақидаги лойиҳа тайёрланди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1