1

Минск шаҳрида I Беларусь – Ўзбекистон ёшлар IT форуми иш бошлади

ЖАМИЯТ 06.08.2019, 15:20
Минск шаҳрида I  Беларусь – Ўзбекистон ёшлар IT форуми иш бошлади

Жорий йилнинг 5-9 август кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида IБеларусь – Ўзбекистон ёшлар IT форуми бўлиб ўтмоқда. Лойиҳа дастури тўртта сессиядан иборат бўлиб, унда соҳадаги етакчи мутахассислар иштирокидаги ўқув машғулотлари, янги технологиялар намойиши, мулоқот баҳслариўтказилади. Мазкур форумда юртимиздаги 30 нафар фаол ёшлардан тузилган делегацияга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилик қиляпти.

Форум иши олдидан Беларус ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўтказилган учрашувда томонларнинг ахборот технологияларини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиб, истиқболли ҳамкорлик режалари белгилаб олинди. Халқаро ҳамкорлик майдонида “Digital Generation Uzbekistan” лойиҳаси ташкилотчилари томонидан 25 нафар ёшлардан иборат гуруҳ ҳам қисқа муддатли малака оширмоқда. Улар Беларусдаги “Юқори технологиялар парки”даўз лойиҳа ва таклифлари тақдимотини намойиш этиб, IT соҳасида бизнес юритиш ва меҳнат бозори каби муҳим йўналишлар бўйича зарур кўникмаларга эга бўляпти.

Шунингдек, икки давлат ёшлари учун Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон ёшларининг ахборот технологиялари соҳасидаги ёзги оромгоҳиҳам ташкил этилган. Оромгоҳда беларуслик ёшлар билан бир қаторда 30 нафар ўзбекистонлик ёш веб дастурчилар, 3D моделлаштириш, робототехника, мехатроника, мобил илова яратиш соҳаларида фаолият юритаётган ёшлар Беларусь Республикасининг IT компаниялари фаолияти билан танишиш ватажриба алмашиш билан биргаетакчи дастурчилар томонидан ташкил этиладиган ўқув дастурида ҳам қатнашмоқда.

Делегациямиз вакиллари хизмат сафари мобайнида Беларусь Миллий кутубхонаси, Беларусь Давлат Тарих музейи,Минск шаҳрива мамлакатнинг бошқа диққатга сазовар масканлари бўйлаб саёҳат қилиб, “Wargaming” компанияси фаолияти билан яқиндан танишиб чиқади.Жорий йилнинг сентябрь ойида беларуслик 30 нафар ёш дастурчилар Ўзбекистонга таклиф этилиб, юртимиз ёшлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаши кўзда тутилмоқда.

IБеларусь – Ўзбекистон ёшлар IT форумиҳар икки мамлакат ёшлари учун ахборот технологиялар соҳасидаги замонавий муаммоларни муҳокама қилиш, янги технологиялар билан танишиш, ўзаро билим ва кўникма алмашиш учун платформа вазифасини бажаради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1