1

Япония ва Жанубий Корея савдо уруши ёқасида (Видео)

ДУНЁ 06.08.2019, 14:26
Теглар: Видео
Япония ва Жанубий Корея савдо уруши ёқасида (Видео)

Осиёнинг икки иқтисодий гиганти Япония ва Жанубий Корея тўлақонли савдо уруши ёқасида турибди. Экспертларнинг фикрича, икки давлат ўртасидаги можаро Осиё минтақаси иқтисодиётига салбий таъсир этиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com. нашри хабар берди.

Айни дамда Япония ҳукумати Жанубий Кореяни юқори технологияли маҳсулотлар ва технологияларнинг ўзини эркин сотиб олувчи давлатлар рўйхатидан чиқариб юборди. Бундан аввалроқ эса Токио ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш учун зурур бўлган қатор кимёвий компонентларнинг экспортига бир томонлама чеклов жорий этган эди. Бунинг расмий сабаби сифатида Япония ҳукумати Жанубий Кореяни айрим маҳсулотларни Шимолий Кореяга етказиб бераётганликда гумон қиляпти. Бироқ экспертлар бу шунчаки баҳона эканлиги Сеул ва Токио ўртасидаги келишмовчилик анча олдин бошлангани таъкидлашмоқда.

Жорий йилда Жанубий Корея суди Nihon Steel, Fujikoshi Corporation ва Mitsui Havy Industries каби йирик япон компанияларини Иккинчи жаҳон уруши даврида корейс фуқароларини мажбурий меҳнатга жалб этгани ва бунинг учун уларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаши зарурлиги тўғрисида ҳукм чиқарган эди. Бу эса расмий Токио норозилигига сабаб бўлмоқда. Ушбу можарода ким ҳақ эканлигини айтиш мушкул, бироқ иқтисодчилар икки томон савдо муносабатларининг кескинлашуви нафақат Япония ва Жанубий Корея иқтисодиётида катта йўқотишларга балки бутун Осиё минтақаси иқтисодига жиддий таъсир этиши ҳақида айтишмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1