Ўзбекистон жамоаси яна битта халқаро танловда кучли учликдан жой олмоқда

ЖАМИЯТ 06.08.2019, 14:18
Ўзбекистон жамоаси яна битта халқаро танловда кучли учликдан жой олмоқда

«АрМИ-2019» доирасида Россияда ўтказилаётган “Содиқ дўст” танловида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи шарт бўйича кучли учликдан жой олди.

2017 йилда дебютант сифатида мазкур танловда иштирок этишига қарамай Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга кирита олган эди.

Бир йил ўтиб, 2018 йилда умумжамоа ҳисобида натижаларга эришиш имкони бўлмаган бўлса-да, ушбу танловнинг 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий хизмат итлари питомниги мутахассис ҳарбий хизматчиси Шокир Жўраевнинг «Гита» лақабли хизмат ити 1 дақиқаю 15 сония натижа билан рекорд ўрнатди. “Гита” 2019 йилда ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бу йилги мусобақанинг биринчи шарти якунлари бўйича мамлакатимиз терма жамоаси мураббийи подполковник Улуғбек Жўраев жамосининг тайёргарлигини аъло баҳоламоқда.

Ўзбекистонлик ҳарбий кинологлар танловнинг “Дог биатлон” (индивидуал пойга) шартида ҳозирча беларусликлар пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда кучли жамоалардан бири – россияликлар келмоқда.

Олдинда ҳали жамоаларни 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтиш, “Моҳир мерган” шартида автоматдан кўкрак шаклидаги нишонни яксон қилиш ҳамда жамоа таркибида “Дог биатлон-эстафета”да куч синаши кутмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1