1

Юртимизда қизамиқ касаллиги билан боғлиқ нохуш вазият кузатилдими?

САЛОМАТЛИК 06.08.2019, 13:00
Теглар: Фото
Юртимизда қизамиқ касаллиги билан боғлиқ нохуш вазият кузатилдими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот сайтларида тарқалган “Самарқандда қизамиқ тарқалмоқда” материали юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ) хабарига кўра, Европанинг қатор давлатларида сўнгги икки йил давомидақизамиқ касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш вазият сақланиб қолинмоқда. Ушбу касалликдан ўлим кўрсатгичлари ўтган йилда мазкур ҳудудда 72 та ҳолатда қайд этилган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ҳолатнинг юзага келишига асосий сабаб – бу эмлашдан воз кечиш ва натижада аҳоли орасида эмлаш билан қамраб олиш даражасининг камайишидир. Шунинг учун ҳам, 2019 йилда қизамиқ касаллиги бўйича ҳолат нафақат Европа,балки дунёнингбошқа минтақаларида ҳам нохуш вазият кузатилмоқда.

2019 йил январдан 5 августгача бўлган муддатда Самарқанд вилоятида 419 та ҳолатда қизамиққа гумон қилинган бўлиб, улардан 29 нафарида касаллик тасдиқланган. ЖССТнинг хулосасига кўра, мамлакатимизга қизамиқ вируси бошқа давлатлардан кириб келганлиги тасдиқланди. 2018 йилда республика бўйича қўшимча профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар натижасида 22 310 нафар киши қизамиқ касаллигига қарши эмланди.

Самарқанд вилоятида касалликни келиб чиқишининг асосий сабаби ҳам қизамиққа қарши эмланмаганчет эллик фуқаролар бўлган.Аҳоли орасида ушбу касалликнитарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш мақсадида улар билан мулоқотда бўлган 11101нафар шахс эмланган. Ўлим ҳолатлари умуман қайд этилмаган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасига 2017 ва 2018 йилларда ЖССТнинг “Қизамиқ ва қизилча касаллигининг элиминацияси” , яъни, ушбу касалликларнинг маҳаллий тарзда тарқалишининг тўхтатилганлиги тўғрисида халқаро сертификати берилган.Унга мувофиқ,мамлакатимиз учун индикатор кўрсаткичи 100000 нафар аҳоли сонига нисбатан 2 та ҳолатда касаллик тасдиқланиб, рўйхатга олиниши мумкин. Ҳозирда бизда бундай ҳолат кузатилмаяпти. Қолаверса, айни пайтда элиминацияни, яъни қизамиқ тарқалишининг тўхтатилганлик ҳолатини сақлаб қолиш борасида барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва ўчоқларини тўлиқ бартараф этиш мақсадида қўшимча равишда 100000 доза қизамиқ вакцинаси олиниб, эмлаш учун жойларга етказилди. Шунингдек, қизамиқ касаллигини ўз вақтида аниқлаш, тарқалиб кетишининг олдини олиш ва даволаш ҳамда болаларни вакцина профилактикаси билан қамраб олиш мақсадида эпидемиологик назорат кучайтирилди.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда қизамиқ касаллигининг профилактикаси ва эпидемияга қарши кураш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.Ушбу жараёнга давлатимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор, йиллар давомида тўпланган тажриба ва аниқ таҳлиллар мазкур касалликни энг паст кўрсаткичда ушлаб туриш ҳамда уни тўлиқ бартараф этиш имконини бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТ томонидан ушбу тизимли тадбирларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1